Бу ҳақда Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Динеш Трипати маълум қилди.
Унга кўра, Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари учун атом сув ости кемасини яратиш дастури ҳукумат томонидан тасдиқланган. “Биринчи маҳаллий ишлаб чиқарилган атом ҳужум сув ости кемаси 2036 йилга бориб, иккинчиси эса яқин икки йил ичида етказиб берилади”, дея Трипатининг сўзларидан иқтибос келтирган India Today телеканали.
“Бу сув ости кемалари Ҳарбий-денгиз кучларининг салоҳиятини сезиларли даражада оширади ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишда ўз кучини намойиш этади”, деди адмирал. Трипати Ҳиндистоннинг сув ости флоти Хитой ва Покистоннинг Ҳинд океани минтақасида ўсиб бораётган денгиз фаолиятига қарши тура оладиган куч бўлиб хизмат қилишини қўшимча қилди.
Республика Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони август ойида иккинчи атом ракета сув ости кемаси Arighaat фойдаланишга топширилганини, ундан ноябрь ойида парвоз масофаси 3,5 минг километр бўлган К-4 баллистик ракетаси учирилганини эслатди. Трипати синов муваффақиятли ўтганини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.