Ҳиндистонда Чандипура вируси туфайли камида 16 киши ҳаётдан кўз юмди

    Яқинда Ҳиндистоннинг Гужарат штатида Чандипура вирусидан камида 16 киши вафот этди.

    Мазкур касаликка чалиниш ҳолатлари ҳозиргача фақат Ҳиндистонда расман қайд этилган. Штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Патель журналистларга касалликка чалиниш билан боғлиқ жами 50 та ҳолат қайд этилганини айтди.

    “Бошқа штатларда Чандипура вируси билан касалланиш билан боғлиқ учта ҳолат, бутун штатдан [Гужарат] 50 та Чандипура вируси ҳолати қайд этилди ва 16 ҳолатда одамлар вафот этди”, дея Пателнинг сўзларидан иқтибос келтирди NDTV телеканали.

    Ўтган ҳафта бошида штат расмийлари расман тасдиқланган битта ўлим ва касаликка чалиниш билан боғлиқ 29 та ҳолат ҳақида хабар беришди.

    Чандипура вируси чивин, кана чақиши орқали юқади. У биринчи марта 1965 йилда Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Чандипура қишлоғида энсефалит авж олган пайтда аниқланган, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates