Ҳиндистонда ғаввосга тўлов қилингунча амалдор чўкиб кетди

    Уттар Прадеш штати соғлиқни сақлаш департаменти директори ўринбосари Адитявардҳан Сингх шанба куни Ганга дарёсида чўкиб кетди.

    Маълумотларга кўра, Сингхнинг ҳамроҳлари ғаввосдан уни қутқаришини сўрашган, аммо ғаввос хизмати учун 10 минг рупий олдиндан тўлашларини талаб қилиб, пулни олганидан кейингина дарёга сакрашини айтган.

    Нақд пул йўқлиги сабабли тўлов онлайн амалга оширилган. Ғаввос эса онлайн тўловнинг тасдиқланишини кутган. Бу вақтга келиб, Сингх кўздан ғойиб бўлган эди.

    Манбаларнинг таъкидлашича, Сингх селфи олаётганда тасодифан тойиб кетган.

    Воқеа жойига туманнинг юқори лавозимли амалдорлари етиб келишди, жасадни қидириш учун ғаввослар ва моторли қайиқлар ишга туширилди, бироқ у топилмади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates