Ҳиндистонда ибодатхона деворининг ўпирилиб тушиши оқибатида тўққиз нафар бола ҳалок бўлди

    Ҳиндистоннинг Мадхmя-Прадеш штатида кучли ёмғирдан кейин ибодатхона деворининг қулаб тушиши оқибатида 10 – 15 ёшли 9 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда РТИ агентлиги хабар берди.

    Воқеа диний тадбир вақтида юз берди. Болалар мазкур ибодатхона ёнидаги чодирда эди. Деворнинг ўпирилиб тушиши оқибатида икки нафар бола воқеа жойида, етти нафари касалхонага олиб кетилаётганда ёки тиббий муассасага етиб келганида вафот этди.

    Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, яна бир қанча бола жароҳатланди. Улар туман шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

    Сўнгги ҳафталарда ёғаётган кучли ёмғир Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида сув тошқини, кўчки ва бинолар, йўллар ва кўприкларнинг вайрон бўлишига олиб келди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates