Охирги 24 соат ичида энг кўп қурбонлар Одиша штатида қайд этилган. У ерда 10 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳукумат шифохонаси шифокорининг сўзларига кўра, улардан саккиз нафари касалхонага етиб келгунча вафот этган.
Қўшни Жарханд штатида жазирама туфайли тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Улардан уч нафари шифохонада вафот этган.
Пайшанба куни пойтахт расмийлари жазирама туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар беришган эди.
Айрим ҳудудларда Цельсий бўйича 50 даражадан ошган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво Ҳиндистоннинг айрим штатларида бир неча кун кетма-кет сақланиб қолди, деб хабар беради tass.ru.
Маҳаллий метеорологларнинг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг майи тарихдаги энг иссиқлардан бири бўлди.