Ҳиндистонда “ўқитувчи”-робот ихтиро қилинди

    Ҳиндистонда сунъий интеллектга асосланган мамлакатдаги биринчи "ўқитувчи"-робот ишлаб чиқилди. У Керала штатида (мамлакат жанубида) жойлашган мактабда дарс беради.

    Ихтирочилар ўзлари ишлаб чиққан роботга “Ирис” деб ном беришди. Сари либоси кийгизилган робот ҳақиқий ўқитувчига хос жиҳатларни ўзида жамлаган. “Ирис” синфда ғилдиракларда ҳаракатланади ва талабалар билан учрашганда, саломлашиш учун қўлини узатади. Робот турли саволларга жавоб бера олади.

    Шундай бўлса-да, мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин келажакда робот ўқитувчиларидан фойдаланиш кўламини баҳолаш ҳали ҳам қийин. Аммо “Ирис”ни жалб қилиш тажрибаси таълимнинг келажаги ҳақида тасаввур беради, бу ерда сунъий интеллект катта роль ўйнайди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates