Ҳалокат чоршанба оқшомида юз берган. Полиция маълумотларига кўра, поезднинг 23 та вагонидан 12 таси рельсдан чиқиб кетган, улардан учтаси ағдарилиб, қўшни йўлни тўсиб қўйган.
“Тўрт киши ҳалок бўлди. Жароҳатланган йўловчилар сони 40 нафар. Ҳалокат сабаблари тегишли текширувдан сўнг маълум бўлади”, деди Шарқий- марказий темир йўл бош директори Тарун Пракаш.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда йўлларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Пракашнинг таъкидлашича, вазият яхшиланмагунча ушбу йўналишда қатновчи поездлар йўналиши ўзгартирилади.
Штат маъмуриятига кўра, жароҳатланганлар ҳалокат юз берган жойга яқин жойлашган шифохона ва поликлиникаларга юборилган, деб хабар беради az.sputniknews.ru.