баннер
8 апр 2025
05:51

    Humo сотилди

    Инвестициялар 13 январ 2025 955

    “Миллий банклараро процессинг маркази” яъни HUMO’нинг 100 фоиз давлат акцияларини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилди.

    Компанияни хусусийлаштириш жараёнларида 6 та номзод иштирок этган.

    Тўлов тизимини сотиб олиш бўйича учта иштирокчидан Мажбурий таклифлар (ВО) келиб тушган ҳамда 65 млн АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ ким ошди савдосининг ғолиби, деб топилган.

    Paynet томонидан таклиф этилган мазкур нарх «KPMG» халқаро мустақил нархловчи томонидан қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.

    Шунингдек, Paynet жамиятга тегишли бўлган «Humo» тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech