ИССВда Финляндия Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев ва Финляндия Республикасининг Марказий Осиёдаги элчиси Илкка Раисäнен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Шунингдек, муҳокамада Финляндиянинг «Peikko Group», «Elematic», «AINS Group», «Kone« ва «East office» каби йирик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

    Учрашувда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари конструктив тарзда муҳокама этилди. Финляндия томонига Ўзбекистонда яратилган қулай ишбилармонлик муҳитининг асосий жиҳатлари ҳамда уй-жой қурилиши ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларида янги инвестиция лойиҳалари тақдим этилди.

    Ўз навбатида, Финляндия компаниялари вакиллари янги лойиҳаларга катта қизиқиш ҳамда қисқа муддатларда лойиҳаолди ишларни якунлаб, амалий босқичга ўтишга тайёрликларини билдирдилар. Финляндия тажрибаси ва технологияларини жалб этган ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида қатор лойиҳалар амалга оширилиши ҳақида келишиб олинди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликнинг барча муҳокама этилган йўналишлари бўйича муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга содиқликларини билдирдилар ҳамда 2025 йилга мўлжалланган тадбирлар режасини келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates