Ҳусийлар Адан кўрфазида Исроил кемасига баллистик ракеталар билан ҳужум қилди

    Ҳусийлар Аден кўрфазида Исроил кемасига ракеталар ва дронлар воситасида ҳужум қилишганини даъво қилмоқда.

    Яман шимолида ҳукмронлик қилувчи шиаларнинг “Ансор Аллаҳ” ҳаракати (ҳусийлар) Адан кўрфазида Исроил кемасига ҳужум қилганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳусийлар қуролли кучлари вакили Яҳё Сария маълум қилди.

    Унга кўра, ҳусийлар ҳарбий-денгиз кучлари, учувчисиз ва ракета бўлинмалари қўшма операция ўтказган, улар давомида Адан кўрфазида Исроилнинг MSC UNIFIC кемасига баллистик ракеталар ва учувчисиз учиш қурилмалари билан ҳужум қилган.

    Сария, шунингдек, “Ансор Аллоҳ” Исроил жанубидаги Эйлат ҳудудидаги бир қатор ҳарбий нишонларга ҳужум қилиш учун дронлардан фойдаланганини айтди, деб хабар беради gazeta.ru.

    10 июлга ўтар кечаси ҳусийлар Араб денгизи ва Адан кўрфазида Исроил ва АҚШ билан боғлиқ кемаларга уч бор ҳужум уюштирганини эълон қилганди.

    8 июль куни АҚШ қуролли кучлари Яманга янги зарба бериб, “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг иккита дронини йўқ қилгани хабар қилинган эди.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates