Ҳусийлар Яман яқинида АҚШнинг учувчисиз самолётини уриб туширди

    Ҳусийлар Яман яқинида Американинг MQ-9 учувчисиз самолётини уриб туширди. Жангарилар зарба бериш учун “ер-ҳаво” ракетасидан фойдаланган. Бу ҳақда Reuters америкалик расмийларга таяниб хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, General Atomics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Американинг учувчисиз самолёти 19 февраль куни Худейда яқинида уриб туширилган. Дрон халқаро ҳаво ҳудудида бўлган-бўлмаганига аниқлик киритилмаган.

    Расмийлардан бирининг сўзларига кўра, дрон Ҳудейда ҳудудидан отилган “ер-ҳаво” русумидаги ракета билан уриб туширилган, деб хабар беради korrespondent.net.