Ҳусийларнинг Яман қирғоқлари яқинида яна бир юк кемасига ҳужум қилиши оқибатида уч экипаж аъзоси ҳалок бўлди

    Яманлик ҳусийларнинг Яман қирғоқлари яқинидаги Аден кўрфазида ракета ҳужуми оқибатида True Confidence юк кемаси зарар кўрди.

    Ҳарбий ҳаво кучларининг хабар беришича, зарба оқибатида уч нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳусийлар бошчилигида савдо кемаларига қилинган ҳужумлар туфайли биринчи бор одамларнинг ўлими билан тугаган ҳолатдир.

    Яманнинг катта қисмини назорат қилувчи ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳусийлар аввалроқ Қизил денгиз орқали Исроилга йўл олган ҳар қандай кемаларга ҳужум қилишда давом этишлари ҳақида огоҳлантирган эди. Улар Исроилнинг ҲАМАС гуруҳига қарши урушида шу йўл билан фаластинликларни қўллаб-қувватлаётганликларини таъкидлаб келишади.

    Ракета (ёки ракеталар) чоршанба куни соат 11:30 да Либерия компаниясига тегишли бўлган ва Барбадос байроғини кўтариб турган True Confidence кемасига бориб урилди, деб хабар беради report.az.

    Ўшанда кема Яманнинг Аден шаҳридан жануби-ғарбда тахминан 50 денгиз миля (93 километр) узоқликда бўлган, деди юк кемаси эгалари ва бошқарувчилари.