Астрономларнинг тахминига кўра, комета муздан иборат. Осмон жисмининг диаметри 30 километр ва Эверест тоғидан уч баравар катта. У Қуёш томонидан иситиладиган углеводородлар ва газларга эга.
Қайд этилишича, кометадаги биринчи портлаш 2023 йилнинг 20 июлида муз вулқонлари таъсирида содир бўлган. Шу сабабли у ёниб кетди ва аввалгидан 100 марта ёрқинроқ бўлди, шунингдек, чеккаларида иккита “шох” пайдо бўлди.
Кометанинг Ер билан тўқнашуви 1908 йилда тайгада Тунгуска метеоритининг қулаб тушганидан-да ёмонроқ оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, осмон жисми 2024 йил июнь ойида Ер ёнидан 144 миллион километр масофада учиб ўтади. 12P/Pons-Brooks ўз йўналишидан четга чиқиб, сайёрага қулаб тушиши ҳам мумкин. Бу унинг ядросидан углеводородларнинг чиқиб кетиши туфайли содир бўлиши мумкин, бу эса кучли реактив зарбани юзага келтиради, деб хабар беради aif.ru.