«Ичан-қалъа» музей-қўриқхонаси янги экспонатлар билан тўлдирилди

    «Миллий меросга менинг ҳиссам» умумхалқ акцияси доирасида 2023 йилнинг ўтган даврида «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси фондига 214 та музей ашёлари қабул қилинди.

    Ўзбекистон Маданий мерос агентлигининг tеlеgrаm-канали маълумотига кўра, фондга қабул қилинган 214 та музей ашёсидан 166 таси музей-қўриқхонанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Қолган 48 таси эса фуқаролар томонидан бепул тақдим этилган.

    Қайд этилишича, музей-қўриқхонанинг Тошҳовли саройида «Хон саройида қўлланилган чинни идишлар» ва «Миллий либослар» мавзуларида чинни буюмлар кўргазмалари ташкил этилди.

    Эслатиб ўтамиз, Хива 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинган. Халқаро тадбирнинг расмий очилиши келгуси йил март ойида бўлиб ўтади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates