Ижара шартномаларини ҳисобга қўйишда талабалардан электрон рақамли имзо талаб этилмайди

    Кўчмас мулк ижара шартномаларини 2 хил усулда ҳисобга қўйиш мумкин.

    Биринчи усули, ijara.soliq.uz сайти орқали. Бунда ижарага берувчи сайтдан “Талабалар ижараси” бўлимини танлаб “Ижарага олувчи талаба тўғрисида маълумот” ойнасига ижарага олувчи талабанинг ЖШШИРни киритганда унинг маълумотлари (Ф.И.О, таълим олаётган ўқув юрти, факультети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади.

    Кейинги жараёнда “Қўшиш” тугмаси орқали талаба билан бирга турган бошқа талабалар дастурга киритилади.

    Сўнгра “Телефон рақами” қаторига ижарага олувчи талабанинг телефон рақами киритилиб, “Тасдиқлаш кодини юбориш” тугмаси босилади. Талабанинг телефонига СМС орқали келган 5 хонали рақам “Тасдиқлаш коди” қаторига ёзилиб “Тасдиқлаш” тугмаси босилади.

    Иккинчиси, “Солиқ” мобил иловаси орқали. Илованинг “Ижарага бериш” ундан сўнг “Талабалар учун ижара шартнома” бўлими орқали талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари ҳисобга қўйилади.

    Иловага ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан талабанинг шахсий идентификация рақами киритилганда унинг маълумотлари автоматик шаклланади. Талабалар Face ID ёки телефон рақамига СМС орқали келадиган 5 хонали рақамни киритиш орқали ижара шартномасини тасдиқланиши мумкин.

    Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади.

    Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. (Солиқ кодекси, 378-модда).

    Турар жойларни ижарага олувчи талабаларда солиқ мажбурияти юзага келмайди.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates