Тажриба шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқлардаги иштирокини камайтириш сўралган гуруҳ иммунитети ўртача 15 фоизга яхшиланган — улар шамоллаш, грипп ва сўгаллардан камроқ азият чекишган.
Бундан ташқари, улар уйқу сифатини 50 фоизга яхшилаган ва депрессия белгилари сони 30 фоизга камайган.
Шуниси эътиборга лойиқки, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага қисқартиришни сўраганлар аста-секин бу вақтни мустақил равишда оширдилар. Тадқиқот якунида улар ижтимоий тармоқларда аввалгига қараганда ўртача 40 дақиқа камроқ вақт ўтказишган.