“IndiGo” авиакомпанияси Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    Транспорт 5 июн 2025 1045

    Ҳиндистоннинг лоукостер авиакомпанияси Тошкентга иккинчи йўналишни очмоқда.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 1 август санасидан авиаташувчи Мумбай-Тошкент-Мумбай йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди.

    Рейслар ҳафтасига тўрт марта душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

    “IndiGo” — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар сони ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади. “IndiGo” 2023 йил сентябрь ойидан Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда.

    Янги йўналиш — Мумбай, илгари Бомбей номи билан танилган, Ҳиндистоннинг молиявий маркази ва дунёдаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳар марказларидан бири. Ҳиндистоннинг ғарбий соҳилида Араб денгизи бўйида жойлашган шаҳар Болливуднинг юраги ва савдо, мода ва кўнгилочар маркази ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates