“Қурбонлар уч киши, хусусан: поезд машинисти, машинист ёрдамчиси ва стюард”, деди Ғарбий Ява полицияси жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Комбес Иброҳим Томпо.
Тўқнашув маҳаллий вақт билан соат 06:03 да содир бўлган. Йўлларни тартибга келтириш учун оғир техника жўнатилди, йўловчилар ҳалокат жойидан тез ёрдам машиналарида эвакуация қилинди. Оқибатларни бартараф этиш жараёнида поездлар муқобил йўналиш бўйлаб ҳаракатланади, манзилга етказиш вақти икки-уч соатга чўзилади, деб хабар беради tass.ru.
Дастлабки тахминга кўра, тўқнашувга машинистларнинг алоқа тармоқларида юзага келган носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.