Индонезияда поезднинг микроавтобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

    Индонезиянинг Лумажанг округида поезд ва микроавтобус тўқнашиб кетди, оқибатда микроавтобусда бўлган 15 йўловчидан 11 нафари ҳалок бўлди, тўрт нафари жароҳатланди.

    “15 йўловчидан жами 11 нафари микроавтобуснинг Шарқий Яванинг Лумажанг округидаги Рандуагунг ва Клаках станциялари ўртасидаги назорат қилинмайдиган ўтиш жойида “Пробованги” поезди билан тўқнашиб кетгани оқибатида ҳалок бўлди. Қолган тўрт нафар йўловчи жароҳат олди”, — дейилади хабарда.

    Ҳодиса якшанба куни кечқурун содир бўлди, деб хабар беради ria.ru.

    Индонезия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатдаги поезд ҳалокатларининг 85 фоизи назорат қилинмайдиган ўтиш жойларида содир бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates