Индонезиядаги Руанг вулқони “уйғонди”

    Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилоятидаги кичик оролда Руанг вулқони ҳаракатга келди. Бу ҳақда Япония метеорология бошқармаси хабар берди.

    Мутахассисларнинг фикрича, вулқоннинг отилиши туфайли 19 километр баландликкача осмонни тутун қоплади.

    Руанг вулқони 17 апрелда беш марта, 20 апрелда яна уч марта отилди. Бунгача Руанг оролидан 828 киши эвакуация қилинган эди.

    Вулқон фаоллиги туфайли Манадо шаҳридаги аэропорт (Шимолий Сулавеси вилояти маъмурий маркази) ёпилган. Бу 40 дан ортиқ рейсларнинг бекор қилинишига олиб келди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates