“Ҳалок бўлганларнинг умумий сони ҳозирда 13 кишини ташкил этмоқда. Йўқолган 10 нафар сайёҳ ҳали ҳам қидирилмоқда”, деди Падангдаги қидирув-қутқарув агентлиги раҳбари Абдул Малик.
5 декабрь куни эрталаб ҳам вулқон фаоллиги сақланиб турди, бу эса 200 нафардан ортиқ одам иштирок этган қутқарув операциясига тўсқинлик қилди, деб хабар беради korrespondent.net.
Аввалроқ Индонезиядаги Мерапи вулқонининг отилиши оқибатида 11 нафар алпинист ҳалок бўлгани хабар қилинганди.