Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади

    Гулбаҳор опа неча йилларки тақдирни оғир синовларига бардош бериб 4 нафар фарзандни вояга етказиб келмоқда. Бугунги кунда турмуш ўртоғининг хасталикка чалингани эса ушбу хонадон турмушини янада оғирлаштирди.

    — Доим яратгандан сўрардим, турмуш ўртоғимнинг дардига шифо беришини ва фарзандларим келажагини, — дейди Учуйли маҳалласи фуқароси Гулбаҳор опа Қўзибоева.

    Бугун туман ҳокими Аъзамжон Султанов маҳалла фаоллари билан ҳудудни кўздан кечирар экан, ушбу Раҳмоновлар хонадонида бўлди, оила билан суҳбати давомида хасталикка чалинган хонадон эгасига керакли бўлган тиббий хизматларни кўрсатиш учун тиббиёт масъулларига топшириқлар берди.

    Шунингдек ҳозирда тушкун кайфиятга тушиб қолган оила учун туман ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркор томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ўтин ва кўмир маҳсулотлари етказиб келинди.

    Бу каби эътибордан кўзлари ёшланган хонадон эгаси-аввало юрт тинчлигини ҳамда юртбошимизни олиб бораётган ислоҳотларига ривож сўраб дуога қўл очди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates