Инвестиция вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди

    Долзарб 28 сентябр 2023 3154

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг қуйидаги ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

    Президентнинг тегишли фармони билан 2021 йилнинг январидан ушбу лавозимда ишлаб келаётган Рустамов Олимхон Бакиевич ишдан олинган.

    Шунингдек, 2023 йил февралида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган Хамидов Сарвар Ибрахимович ҳам лавозимидан озод қилинган.