Иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига ҳам 14 мингдан ортиқ компьютер етказиб берилади

    Таълим 3 июл 2021 3422

    Бугун Халқ таълими вазирлиги ва Жанубий Кореянинг KT Corporation ўртасида 2021 йилда умумтаълим мактабларига 951 та ўқув компьютер жамланмасини етказиш бўйича келишув имзоланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги ва Кореянинг Экспорт-импорт банки томонидан амалга оширилаётган «Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 2019-2020 йилларда жами 2859 та ўқув компьютер жамланмаси (43 минг дона компьютер) ўрнатилди.

    Лойиҳа доирасида ўтказилган тендер савдолари якунларига кўра, вазирлик томонидан 8,23 млн. АҚШ доллар миқдорида маблағ иқтисод қилинган.

    Мактабларга қўшимча компьютер синфлари зарур бўлгани сабабли иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига ҳам KT Corporation томонидан умумтаълим мактабларига қўшимча 951 та ўқув компьютер жамланмаси, яъни 14 мингдан ортиқ компьютер етказиб беришга келишилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates