Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда

    Испаниянинг "World2Fly" авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғлайди.

    Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024-йил 23-майга белгиланган.

    Тошкент – Мадрид – Тошкент ва Урганч - Мадрид - Урганч йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Аирбус А330-300 русумидаги самолётларда амалга оширилади.

    Эслатиб ўтамиз, чартер рейслар июн ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябридан октябрига қадар қайта тикланади.

    "World2Fly" — 2020-йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Палма-де-Малёркада (Испания) жойлашган испан авиакомпанияси.