Исроил Яманга ҳаводан зарбалар берди

    Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ямандаги ҳусий ҳарбий объектларига ҳаводан зарбалар берди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари маълум қилди.

    Ал-Жазира телеканали хабарига кўра, Рас-Исса ва Ходейда бандаргоҳларидаги нефть танкларига ҳужум қилинди.

    “Нишонлар электр станциялари ва нефть импорти учун фойдаланиладиган денгиз бандаргоҳи бўлиб, ҳусийлар террорчи режими томонидан ундан минтақага ҳарбий юк ва нефтдан ташқари Эрон қуролларини етказиб беришда фойдаланилган”, деб хабар қилди ЦАХАЛ матбуот хизмати Telegram каналида.

    Армия баёнотида, шунингдек, зарбалар ҳусийларнинг Исроилга қилган ҳужумларига жавобан амалга оширилгани айтилади. “Ўтган йил давомида ҳусийлар Эрон кўрсатмаси ва молиявий кўмаги остида ҳаракат қилишди”, - дея қўшимча қилди ЦАХАЛ.

    28 сентябрь куни Яманнинг “Ансор Аллаҳ” ҳаракати (ҳусийлар) Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху Тел-Авивдаги Бен-Гурион аэропортида бўлган чоғида аэропортга ҳужум уюштирганини эълон қилди. ЦАХАЛнинг хабар беришича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетани тутиб олган, деб хҳабар беради kommersant.ru.



    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates