Учрашувда пойтахтимиз Иссиқлик марказларидаги иссиқлик таъминотини яхшилаш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Хусусан, газ босими меъёрда узатилмаган ҳолларда қозонларни иситиш учун муқобил – энерготежамкор ва самарадорлиги юқори бўлган ёқилғилардан фойдаланишни йўлга қўйиш, Иссиқлик марказларини босқичма-босқич модернизация қилиш, диспетчерлик ишига янгиликларни жорий этишнинг самарали усул ва воситалари кўриб чиқилди.
Бахтиёр Раҳмонов биринчи навбатда аномал совуқ кунларда қийинчиликлар кузатилган 3 ва 5-Иссиқлик марказларидаги ҳолатни яхшилаш ва пойтахтдаги барча Иссиқлик марказларининг шароитни талаб даражасига келтириш муҳимлигига эътибор қаратди.
Россиянинг “Дорогобужкотломаш” лойиҳа-муҳандислик маркази директори Александр Артамонов ҳамда РФ ва МДҲ бўйича ҳудудий раҳбари Ровшан Идрисходжаев томонидан пойтахтимизнинг иссиқлик таъминоти учун масъуллар билан биргаликда Иссиқлик марказларини модернизация қилиш бўйича хулоса ва таклифларни тайёрлаш учун ўрганиш ишлари бошланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.