Телеграм мессенжерига интеграциялашган ва сунъий интеллектга асосланган чат-бот фуқароларга давлат хизматлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишни осонлаштириш учун яратилган.
Унинг ишга туширилиши “1148” ишонч телефони операторлари юкини сезиларли даражада камайтириш ва фойдаланувчилар сўровларига реал вақт режимида тезкор жавоб бериш имконини яратади.
Маълумот учун, “1148” ишонч телефони орқали 2024 йилда фуқароларнинг 135 мингга яқин қўнғироғи қабул қилинган. Шундан қарийб 128 мингта мурожаат ёки 95%и юзасидан мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Чат-ботнинг қандай имкониятлари бор?
- Давлат хизматларидан фойдаланиш тартиблари, талаблар ва жараёнлар ҳақида батафсил маълумотни тақдим этади.
- Керакли ҳужжатлар ва аризаларни топишга ёрдамлашади.
- Қайси масала бўйича қаерга мурожаат қилишни тушунтиради.
Келажакда чат-ботнинг функционал имкониятлари ва фаолият доирасини кенгайтириш кўзда тутилган.
Чат-ботнинг афзалликлари:
- Осон ва қулай — ҳужжатларни варақлаб чиқиш шарт эмас, барча зарур маълумотлар бир жойда.
- Тезкор ва самарали — бот сизга керакли маслаҳат ва жавобларни бир зумда тақдим этади.
- Доимий такомиллашиш — сунъий интеллект фойдаланувчилар таклиф ва фикрлари асосида ривожланиб боради.