Италия ОАВ Ўзбекистон маданияти ва туризмини Ғарбий Европада тарғиб этади

    Шу кунларда Италиянинг бир қатор етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлари учун Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳиятини Европада кенг ёритиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб пресс-тур ташкил этиляпти.

    Пресс-турда туризмни ёритишда ихтисослашган Centro Studi Eurasia e Mediterraneo, Voyager magazine, Trendsettimanale.it, Eurasianews.it нашрлари, шунингдек, Италиядаги туризм йўналиши ОАВлари гуруҳи вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этяпти.

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг Рим шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган пресс-турдан кўзланган асосий мақсад юртимизнинг тарихий шаҳарларида жойлашган бой маданий меросимизни ҳамда мамлакатимизнинг туристик имкониятларини Италия медиа майдонида кенг тарғиб этган ҳолда европаликлар эътиборини жалб этишдан иборат.

    Шу ўринда юқоридаги ОАВнинг нафақат Италияда, балки бутун Европа бўйлаб оммабоплиги ва кенг қамровли аудиторияга эга эканлиги мамлакатимизга италиялик ва Ғарбий европалик сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

    Маълумот учун, юртимизга ташриф буюрган Италия ОАВнинг умумий аудиторияси 8 миллион нафардан ошади. Шунингдек, юртимизга келган журналист ва блогерларни ижтимоий тармоқларда ҳам миллионлаб обуначилар кузатиб боради.

    Таъкидлаш керакки, пресс-тур давомида Италия ОАВ вакиллари Тошкент шаҳри, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларига ташриф буюради. Ташриф давомида юртимиз туризм салоҳиятини турли йўналишдаги, бир-бирини мавзу жиҳатидан такрорламас мақолалар ва медиа контентлар орқали тарғиб этади.

    ОАВ вакиллари томонидан бугунги Ўзбекистон ҳудудида ривожланган тарих, маданият ва турли тамаддунларга хос, қадимий маданий мерос дурдоналари билан яқиндан таништириляпти. Шунингдек, юртимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида Италия аудиторияси учун сифатли контент тайёрланади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates