Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.
Улардан бир сув босган лифтда ҳалок бўлди, яна бири автомобилда дарёга тушиб кетди. Бундан ташқари, бир киши қишлоқ хўжалиги дала дренаж тизимига тушиб кетди, икки киши юрак хуружидан вафот этди.
Энг мураккаб вазият мамлакатнинг жанубий қисмида юзага келмоқда. Кунсан шаҳрида (Чолла-Пукто вилояти) бир соат ичида рекорд даражадаги 131,7 миллиметр ёмғир ёғди.
Сув тошқини инфратузилмага зарар етказди, транспорт ҳаракати тўхтатилди ва Пусан аэропортида 27 та авиарейс бекор қилинди, деб хабар беради report.az.
Жанубий Корея метеорология хизмати маълумотларига кўра, мамлакатда сўнгги 200 йил давомида бундай даражадаги ёғингарчилик кузатилмаган.