Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон «Ватандошлар» жамоат фонди ташаббуси билан ўтказилган мазкур турнир икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 31 йиллигига бағишланган.
Турнир «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори асосида уюштирилди.
Мусобақада ушбу давлатда вақтинча истиқомат қилаётган ва турли ташкилотларда меҳнат қилаётган ватандошлар, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.
Ватандошлар томонидан ташкил этилган 8 та жамоа ғолиблик учун яшил майдонга тушди.
Қизғин ўтган финал учрашувларида «Cheongju IC» жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Иштирокчилар бу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш хорижда бўлиб турган ватандошлар учун катта эътибор экани, нафақат уларнинг соғлом ҳаёт тарзини таъминлашдаги ўрни, балки юртдошларнинг бир-бири билан яқин мулоқот ўрнатишида кўприк вазифасини бажаришини таъкидлади, дея хабар беради «Дунё» АА.