Жанубий Кореядан ёнғин хавфсизлиги ва тез тиббий ёрдам хизмати учун автомашиналар кела бошлади

    2022 йил август ойида Жанубий Корея ёнғин саноати ассоциацияси, Жанубий Кореянинг “TDC Group” компанияси ва Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси Тошкент ҳамда Фарғона вилоятларига ҳам 6 та махсус ўт ўчириш ва 2 та тез тиббий ёрдам машинаси совға қилди.

    Жанубий Кореядан Ўзбекистоннинг Фарғона ва Сирдарё вилоятларига ёнғин хавфсизлиги ва тез ёрдам хизматлари учун туҳфа этилган автомашиналар жўнатила бошланди.

    Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, ваколатхона Чоннам шаҳри ва Инчҳон шаҳарлари ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Корея ёнғин саноати ассоциацияси, Жанубий Кореянинг «TDC Group» ва «Eurasia Networks Group» компанияларининг Корея Республикасидан Ўзбекистонга ёнғин хавфсизлиги хизматида фойдаланиладиган ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати учун транспорт воситаларини бепул асосда олиб ўтиш ҳамда жўнатишни ташкил этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борди.

    Автомобиллар йил охиригача Жанубий Кореядан жўнатилади ва Фарғона ҳамда Сирдарё вилоятларига 2023 йилнинг биринчи чорагида етиб келади. Ушу махсус авто транспорт воситалари Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлиги ва фаровонлиги даражасини ошириш учун ишлатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Жанубий Корея томони ҳар бир автомашина учун техник ходимларни ҳудудларга жўнатиб, маҳаллий шафёрларга автомобиллардан фойдаланиш бўйича ўқув ва кўрсатмалар беради.

    2022 йил август ойида Жанубий Корея ёнғин саноати ассоциацияси, Жанубий Кореянинг “TDC Group” компанияси ва Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси Тошкент ҳамда Фарғона вилоятларига ҳам 6 та махсус ўт ўчириш ва 2 та тез тиббий ёрдам машинаси совға қилди.

    Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси директорлар кенгаши раиси Эдвард Ким Корея Республикаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Корея ёнғин саноати ассоциацияси, «TDC Group», «Eurasia Networks Group» компаниялари ва Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлашга муҳтож ҳудудларига ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам машиналарини ўтказиш бўйича ишларни кенгайтириш ва ижтимоий таъминот соҳасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттиришини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates