Жефф Безос улкан "минг йиллик соати"ни қурмоқда

    Амазон асосчиси Жефф Безос 10 000 йилга мўлжалланган монументал соат яратмоқда. Лойиҳа “узоқ муддатли фикрлаш”нинг рамзий ифодасидир ва одамларни ҳаёти давомида катта орзу ният қилишига ундайди.

    Ушбу ғоя 1980 йилларда компьютер олими Денни Ҳиллисдан келиб чиққан. У йилига бир марта чалинадиган, 100 йилда бир марта ҳаракатланадиган аср ўқи ва минг йилликда бир марта бонг урадиган соат яратмоқчи эди. Безос бу ғоядан илҳомланган ва у бунга 42 миллион долларга яқин сармоя киритган.

    Инвесторнинг фикрича, коинотдан олинган Ер суратлари атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурни ўзгартирганидек, соат оммавий нутқда тимсолга айланиши керак. Соатнинг баландлиги ўнлаб метрларни ташкил қилади. Улар Ғарбий Техасдаги тоғнинг ичига жойлаштирилади. Соатда асрлар давомида узлуксиз хизмат қиладиган механизм ва Браян Эно томонидан яратилган овоз генератори ўрнатилиши режалаштирилган.

    Лойиҳа устида иш 2018 йилдан бери олиб борилмоқда3. Соат қурилишининг якуний санаси ҳали эълон қилинмаган.

    Ҳозирги кунда Лондон илмий музейида ушбу соатнинг кичрайтирилган прототипини кўришингиз мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates