Журналист ва блогерлар Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон бизнес сити” ҳудудидаги янги бунёдкорлик ишлари билан танишишди

    Мамлакатимизда 24 декабр 2021 1121

    Айни дамда АОКА ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган медиа-тур бошланди. Журналист ва блогерларнинг илк манзили Нурафшон шаҳри Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон бизнес сити” бўлди.

    Маълумки, 2017-йил Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига кўчирилган бўлиб, давлатимиз раҳбари 2019-йили бу ерга келганида замонавий мажмуалар барпо этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

    Ўтган 2018-2021 йилларда Нурафшон шаҳрида жами 1 126,1 млрд. сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, 23 та бошқарма ва ташкилотларнинг 321,9 млрд. сўмлик маъмурий бинолари, 191,4 млрд. сўмлик 8 та вилоят банклари, 275,7 млрд. сўмлик 27 та 7-9 қаватли кўп квартирали уйлар, 7 млрд. сўмлик 2 та мактаб, 16,8 млрд. сўмлик 5 та МТМ, 2,1 млрд. сўмлик 5 та МФЙ бинолари, 311,2 млрд. сўмлик 32 та маиший хизмат кўрасатиш нуқталари каби ўнлаб замонавий ва кўркам объектлар қуриб битказилди.

    2022-2026 йилларда эса шаҳар бўйича 7 трлн. 310,9 млрд. сўмлик маъмурий-ижтимоий бино-иншоотлар барпо этилади.

    Жорий йил охирига қадар 19 та 1 минг 22 та хонадонли 6-7-9-16-қаватли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилиши ҳамда шаҳар ҳудудида "Микрокредитбанк" биноси, вилоят электр тармоқлари идораси, вилоят экология, карантин, мудофаа бошқармалари, Нурафшон марказий ўйингоҳи, 7 та маиший хизмат объекти, умумий овқатланиш шохобчаси, 48-сонли умумтаълим мактаби, “WITTI KIDS” болалар боғчаси ва бошқа кўплаб объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

    Яқинда шаҳарда кўркам ва замонавий андозалар асосидаги Президент мактаби вилоятнинг иқтидорли ўқувчиларга ўз эшикларини очди. Шунингдек, Тошкент вилояти Прокуратураси биноси қурилиши учун 3,16 гектар ер майдони ажратилган. Объектнинг қурилиш ишлари биринчилардан бўлиб бошланган. Асосий бино 5 қаватдан иборат бўлиб, ҳозирги кунда ички пардозлаш ишлари якунланган, ташқи пардозлаш ишлари сўнгги босқичда.

    Мамлакатимизда Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида дирекция ҳудудидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Тошкент вилояти филиали қурилиши учун 6 гектар ер ажратиб берилди. Бу ерда барча қулайликларни ўзида мужассам этган, завонавий кўринишга эга 5 қаватли ўқув биноси, 2 қаватли спорт мажмуаси, 4 қаватли техникум, 17 қаватдан иборат талабалар ётоқхонаси ҳамда ошхона бинолари қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 қават бетон ишлари якунига етказилди.

    Замонавий шаҳар концепцияси бўйича Тошкент вилояти Ички Ишлар Бош бошқармаси маъмурий биноси қурилиши учун дирекция ҳудудидан 1,22 гектар ер майдони ажратилди. Айни пайтда бинонинг бетон фундамент, ғишт териш ишлари тўлиқ якунланган. Шунингдек, ушбу бинода бошқарма ходимлари учун барча қулайликларга эга ёрдамчи бинолар қурилиши режалаштирилган.

    Г-62 автомобиль йўлида амалга оширилаётган муҳандислик коммуникация тармоқларидаги ичимлик сувининг 2.5 километри тўлиқ якунланган, 2.3 километрга оқава сув қувури тортилган, алоқа тармоғидан 2.4 километр алоқа кабелларини ётқизиш ишлари тўлиқ якунига етказилган. Табиий газ таъминоти бўйича 1.2 километрга махсус қувурлар жойлашгантирилган. Бундан ташқари, умумий узунлиги 6,8 километр бўлган ёпиқ дренаж ишлари тўлиқ бажарилган.

    Тошкент вилояти Судининг маъмурий биноси қурилиши учун умумий 2,0 гектар ер майдон, вилоят Давлат Солиқ бошқармасининг маъмурий биноси қурилиши учун умумий 1,09 гектар ер майдони ажратилган. Ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бинонинг қурилиш ишлари бошланган. Мазкур қурилиш ишларининг бориши юзасидан тегишли тартибда назорат ишлари ташкиллаштирилган.

    “Nurafshon business city” ҳудудида транспорт воситаларини ҳаракатланиши учун (4Р2 автомобиль йўлининг 34,3 км қисмини 4Р20 автомобиль йўлининг 5,3 км қисми билан боғловчи) умумий узунлиги 3,6 км.ни ташкил этувчи “Лойиҳавий Г-62” автомобиль йўлининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозир мазкур автомобил йўлининг 1,2 километр қисми қурилиб фойдаланишга топширилган.

    Нурафшондаги Зулфия Зокирова номидаги боғ 2.97 гектар ер майдонда барпо этилади. Мазкур қурилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Тошкент вилоят ҳокимлиги ва архитектура бошқармаси томонидан тасдиқланган. Ҳозирги кунда ҳудуд атрофи ўралиб, Администрация ва кутубхона биноларида бетон ишлари олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорларига асосан “Элбек номидаги кутубхона”, “Ёшлар ижодиёт саройи”, “Театр”, “Кўп тармоқли универсал спорт мажмуаси” объектлари қурилиш ишлари учун дирекция ҳудудидан ер майдонлари ажратилди. Бугунги кунда ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари лойиҳачи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилмоқда.

    Умуман олганда, “Nurafshon Business City” нинг аксарият қисми умумий майдони 83,6 гектарга яқин бўлган замонавий ва ҳозирги кун архитектура талабларига жавоб берадиган кўп қаватли турар-жой биноларидан иборат бўлади. Уйларнинг режадаги баландлиги 7 дан 16 қаватгача бўлиб, унда ўртача сиғими 74 минг аҳоли учун 25 мингга яқин хонадонлар жойлашади. Турар-жой мажмуалари ХХI-асрнинг барча тенденцияларини уйғунлаштиради. Ички ва ташқи ҳудудлар ландшафт дизайнининг барча қоидаларига мувофиқ жиҳозланган нозик яшил майдонлар билан безатилади.

    Тошкент вилояти жамоат транспортининг ҳаракат тезлиги ва аҳоли учун қулай, мавжуд йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда хавфсиз йўл ҳаракатини ташкил этиш мақсадида Туркия давлатининг мутахассислари билан биргаликда “Nurafshon Business City” ҳудудидан ўтувчи ва Тошкент шаҳри Бектемир туманигача (4Р2 “Тошкент шаҳри – Нурафшон шаҳри – А373 автойўли”) бўлган йўлда автобусларнинг тезкор ҳаракатини ташкил этиш, яъни “Bus rapid transit” тизимида (кейинги ўринларда – BRT тизими) жамоат транспортини ташкил этиш лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилди. Мазкур концепцияни амалга ошириш юзасидан Дирекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда киритилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates