Унда корхона раҳбари Дилшод Аҳмедов ва шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов бу ерда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Ҳозир Оҳангарон шаҳрида янги лойиҳалар асосида фаолият олиб бораётган бир қатор йирик корхоналар ўз маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича юқори ўринда. Жумладан, “East Mining Invest” МЧЖ автоклавли газбетон блоклар ишлаб чиқаради. Бу турдаги блоклар уй-жой, савдо ва саноат қурилишида қўлланилади. Лойиҳа 2021 йил 31 мартда ишга тушган бўлиб, 142 та иш ўринлари яратилган.
Корхона йиллик 500 минг куб газобетон блоклари ишлаб чиқаради. Автоклавли газ блоки барча турдаги бино, меҳмонхона, мактаб, касалхона, спорт заллари ва кўп қаватли уйларни қуришда фойдаланилади.
Пресс-тур давомида журналистлар ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди. Мутахассислар билан суҳбатлашди.