Air Canada рейси Лондоннинг Хитроу аэропортига учаётган эди. Самолёт учиш-қўниш йўлагидан кўтарилган, шундан сўнг осмон ёруғ бўлиб кетган ва самолётни яшин урган. Ҳодиса пайтида Boeing 777-300 самолётида 550 нафар йўловчи бўлган.
Маҳаллий учувчининг сўзларига кўра, авиалайнерга ўрнатилган махсус яшинга қарши тизим туфайли фожианинг олди олинган, деб хабар беради report.az.