Лого Лого-пв-уз

    Канаданинг стартапи коинотга магнитометрни олиб чиқишга ҳозирлик кўрмоқда

    Канаданинг SBQuantum квант стартапи мутахассислари илк бор коинотга нуқсонли олмослар асосидаги квант магнитометрларини юборади.

    Ушбу асбоблар 2025 йил ўрталарида MagQuest лойиҳаси доирасида коинотдан Ернинг магнит майдонини иложи борича аниқроқ ўлчаш ва ўрганишга ёрдам беради.

    MagQuest доирасида жаҳоннинг етакчи илмий ташкилотлари ва юқори технологияли стартапларга жаҳон магнит моделини яхшилайдиган магнит майдон сенсорларининг янги турларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Энг муваффақиятли асбоблар тадқиқот сунъий йўлдоши бортида коинотга юборилади. Танловнинг учта ғолибларидан бири канадалик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган нуқсонли олмослар асосидаги квант магнитометрлари бўлди.

    Ерда ўтказилган дастлабки тажрибалар олмос квант сенсорлари жаҳон магнит моделинини такомиллаштиришда фойдаланилган тизимларга қараганда ўн баравар барқарорроқ эканини кўрсатди, деб хабар беради tass.ru.

    Ушбу ҳисоблагичлар коинотга биринчи бор 2025 йил ўрталарида учирилади. Физикларнинг умид қилишича, олинган маълумотлар фуқаролик навигация тизимларининг сифатини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам беради.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates