Кариб денгизидаги орол сув остига кетмоқда, унинг аҳолиси кўчишга тайёргарлик кўрмоқда

    Панама қирғоқлари яқинида Кариб денгизидаги 1200 нафар аҳолига эга Гарди Сугдуб ороли аста-секин денгизга чўкмоқда. Сув тошқини туфайли маҳаллий аҳоли материкка кўчиб ўтишга мажбур.

    Панамада – Кариб денгизи соҳилидаги миттигина оролда 300 га яқин оила кескин ўзгаришларга тайёргарлик кўриш учун ўз нарсаларини йиғиштирмоқда.

    Гарди Сугдубда, асосан 200 йил олдин оролда қўним топган куна (ёки гуна) ҳинду халқи истиқомат қилади.

    Гарди Сугдуб – Гуна Яла архипелагидаги аҳоли яшайдиган 50 та ороллардан бири. Унинг узунлиги атиги 400 ярд (366 метр) ва кенглиги 150 ярдни (137 метр) ташкил қилади. Ҳар йили, айниқса, ноябрь ва декабрь ойларида кучли шамол туфайли тўлқин кўтарилса, кўчаларни сув босиб, уйларгача кириб боради.

    Иқлим ўзгариши нафақат денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келади, балки океанларни иситади ва шу билан кучли бўронларни келтириб чиқаради, деб хабар беради tsn.ua.

    Смитсон институтининг Панамадаги жисмоний мониторинг дастури директори Стивен Патоннинг айтишича, мазкур ҳолат бевосита иқлим ўзгариши, денгиз сатҳининг кўтарилиши натижасидир.

    Панаманинг ҳисоб-китобларига кўра, денгиз сатҳининг кўтарилиши билан дуч келадиган 38 мингга яқин аҳолини бошқа жойга кўчириш қисқа ва ўрта муддатда тахминан 1,2 миллиард долларга тушади.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates