KBS телеканали Ўзбекистонга бағишлаб махсус теледастур тайёрлади

    Кореянинг “Korean Broadcasting System” (KBS)миллий телеканали вакилларининг Ўзбекистонга ижодий сафари ташкил этилган.

    Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган миссиядан мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижий давлатларда кенг тарғиб этиш ва бу орқали юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсад қилинган.

    Ижодкорлар мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларида бўлиб, “KBS” телеканалининг “Дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш” телекўрсатуви орқали эфирга узатиладиган “Ўзбекистон, Буюк Ипак йўли бўйлаб вақт саёҳати” номли ҳужжатли фильмни тасвирга олади.

    Фильмда, ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    Маълумот учун, “Дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш” телелойиҳаси, KBSнинг энг яхши саёҳат дастури бўлиб, Кореянинг потенциал сайёҳлари орасида энг машҳур дастурлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳақида ушбу теледастур орқали бундан олдин 3 та катта материал кенг ёритиб ўтилган.

    Бу сафарги дастурларида ҳам KBSнинг “Ипак йўлидаги воҳа” дастурида Ўзбекистоннинг тарихий диққатга сазовор жойлари, туризм соҳасидаги замонавий ютуқларга эътибор қаратиляпти.

    Ижодий гуруҳнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларига ташрифи ва ушбу ҳудудлардаги тарихий-маданий, диққатга сазовор жойларда тасвирга олиш ишларини олиб бориши режалаштирилган, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates