Кенияда поезд рельсдан чиқиб кетди

    Кения жанубида содир бўлган темир йўл ҳалокатида 40 дан ортиқ киши тан жароҳати олди, бир киши ҳаётдан кўз юмди.

    Бу ҳақда Nation газетаси хабар берди.

    Қайд этилганидек, поезд Кажиадодаги Кения Марбл Куорри қишлоғи яқинида рельсдан чиқиб кетди. Оқибатда 46 киши, жумладан, икки бола жабрланди. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилди, деб хабар беради tass.ru.

    Поезд Tata Chemicals компаниясига тегишли. Унинг директори Субодх Сривастав таъкидлаганидек, ҳалокат бузғунчилик туфайли юз берган бўлиши мумкин.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates