“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида темир йўл қурилиши учун ер ажратилди

    Вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан Оҳангарон тумани қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 2,7 гектар ер майдони темир йўл қурилиши учун ажратилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, “Ангрен” EIZ ҳудуди “Оҳангарон” блоки, Оҳангарон тумани “Тут” МФЙ саноат зонасини муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириляпти.

    Зонада жойлашган умумий 22 гектар ер майдони онлайн аукцион савдоси орқали инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бир қатор корхоналарга узоқ муддатга ижарага берилди.

    Мазкур лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш, шунингдек, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни экспортга юборишда шароит яратиш мақсадида корхоналар жойлашган ҳудудга темир йўқ тармоғи тортиш ишлари режа қилинган.

    Маълумот ўрнида, темир йўл тармоғини қурилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар инвесторларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates