Кибержиноятчилик ортиб бормоқда

    Қашқадарё вилояти ҳудудида “пластик”даги пулларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши билан боғлиқ мурожаатлар ортмоқда.

    Маълумотларга кўра, бир кунда қайд этилаётган ушбу турдаги жиноятларнинг 10 тадан 9 таси ноаниқ шароитларда содир этилмоқда эканлиги айтилмоқда.

    Хусусан, бу ҳақда Қарши шаҳридаги «Журналистлар уйида» «Аҳоли ўртасида Интернетдаги таҳдидларни барвақт олдини олишда тарғибот тадбирларининг мазмуни ва моҳияти» мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидланди.

    Анжуманда Қашқадарё вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими бошлиғи подполковник Лазиз Жўраев, киберхавфсизлик бўлими етакчи ходими подполковник Ирода Расулова, ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирок этиб, соҳага оид долзарб масалалар хусусида фикр юритиб, бу турдаги содир этилаётган жиният тафсилотлари ҳақида маълумотлар беришди.

    Маълумки, ривожланган давлатлар қатори мамлакатимизда ҳам рақамли технологиялар ҳар бир соҳада кенг татбиқ этиб келинмоқда. Бугун интернет тармоғи кириб бормаган бирор бир ҳудуд деярли қолмади. Шундай экан, аҳолини барча қатламини кибертаҳдидлардан барвақт огоҳлантириш ва интернет тармоғидаги содир этиладиган жиноятлар қурбонига айланиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида ИИБ ходимлари томонидан фуқаролар ўртасида фаол тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

    - Сўнгги пайтларда фуқароларнинг эътиборсизлиги, ўта ишонувчанлиги, турли алдовларга эргашиши натижасида кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетди, - дейди Лазиз Жўраев. – Ўшбу жиноятларнинг рўй бериш сабабларини ўрганишлар давомида фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ҳар хил қимматбаҳо ютуқларни, пул маблағларини бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш, шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилишмоқда. Ижтимоий тармоқларда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суитсид ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, вилоят ИИБда 2022 йил давомида ушбу ҳолатлар бўйича келиб тушган мурожаатларнинг 54 фоизи ўз вақтида фош этилишига эришилди.

    Матбуот анжуманида ОАВ вакилларига бундай жиноятларга қарши тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтиришда, Интернетдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида фуқароларни огоҳлантириб боришда кенгроқ ҳамкорликни олиб бориш тавсия этилди.

    Тадбир давомида ОАВ вакилларининг бу борада қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates