Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга 283 та объект аукционга қўйилган, жорий йилда янги 13 та объект аукционга чиқарилди 

    ОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1- ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги ҳақида маълумот берилди.

    2023 йил январь-июнда минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастури доирасида 293 геологик лойиҳа бўйича геология-қидирув ишларига йиллик режага нисбатан 53 фоиз бюджет, ҳамда 42 фоиз махсус ҳисобдаги маблағлар ўзлаштирилди. Давлат дастури доирасида йиллик режага нисбатан 47 фоиз бурғилаш ишлари, ер усти тоғ-кон ишлари 51 фоиз, ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар) 46 фоиз, сейсмик қидирув 56 фоиз ва 3D сейсмик қидирув иш ҳажмлари 55 фоиз кўрсаткич билан амалга оширилди.

    Прогноз ресурслар бўйича олтин – йиллик режага кўра 46 фоиз, кумуш – 43 фоиз, мис – 55 фоиз, уран – 44 фоиз, қўрғошин – 52 фоиз, рух – 51 фоиз, вольфрам – 54 фоиз, углеводород – 62 фоизга ўстирилди. Нефть ва газга 61 фоизлик янги истиқболли майдон ажратилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates