“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги 1 000 нусхада чоп этилди

    Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжуманда, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов, Бадиий академиянинг 2022 йилдаги фаолияти, устувор вазифалар ижроси, қўлга киритлган ютуқлар, ҳамда 2023 йилда амлга ошириши лозим бўлган вазифалар, лойиҳа ва режалар хусусида йиғилганларга батафсил маълумот берди.

    Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳузурида тасвирий ва амалий санъат асарлари савдосига ихтисослашган “Тошкент аукцион уйи” фаолиятини йўлга қўйилганлиги, хориждаги нуфузли аукцион уйлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва халқаро арт-ярмаркаларни ташкил этиш, тасвирий ва амалий санъат асарлари каталогини чоп этиш каби вазифаларнинг 2023 йилда амалга оширилиши борасида ҳам сўз юритди.

    Шунингдек, Акмал Нуриддинов, Ёш рассомларнинг Россияда малака ошириши, архитектура, ҳайкалтарошлик ҳамда рассомлик йўналиши бўйича Санкт-Петербург давлат академик институти билан ҳамкорликни қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилаётганини қайд этиб ўтди.

    Жумладан матбуот анжуманида, Бадиий академиянинг Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Чехия ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланаётганлиги, халқаро ижодий ҳамкорлик маҳсули сифатида Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Чингиз Фарзалиев Абдул Мажид ўғли Ўзбекистон Бадиий академиясининг фахрий хорижий аъзолигига қабул қилинганлигини билдирди.

    Бадиий академия бош илмий котиби Феруза Абиджанова эса, Бадиий академия аъзолари доимий равишда Россиядаги “Золотой феникс”, “Северная Венеция, “Белая ворона” каби халқаро тадбирларда иштирок этиб келаётганлиги ва жорий йил ҳам ўзаро ижодий ҳамкорлик борасида бир қанча янги лойиҳалар ишга туширилишини маълум қилди.

    Шуни маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўзбек миллий меросини тарғиб қилиш борасида илк бор Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо 40 нафар рассом, хаттот ва наққошларнинг 100 дан зиёд асарларидан иборат “Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги 1 000 нусхада чоп этилган.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates