Қишлоқнинг бир олмаси бадалига бағишланган ижод

    2 февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида таниқли журналист Шарофиддин Тўлагановнинг “Бу сирли дунё” ҳамда “Туркия менинг нигоҳимда” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

    Журналист ва моҳир шарҳловчи, кўп йиллик тажрибага эга таржимон Шарофиддин Тўлагановнинг бу икки китоби ҳақида сўзга чиққанлар илиқ фикрлар билдирди. Хусусан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги раҳбари Абдусаид Кўчимов муаллифнинг қатор мақолаларидаги дадил фикрлар, синчков нигоҳи ҳақида тўхталиб, ёзилажак янги асарларига ижодий парвозлар тилади.

    “Бу сирли дунё”да муаллифнинг талабалик давридан бошлаб йиғилган ва деярли ҳар бир санага бағишланган мақолалари жамланган бўлиб, китоб “Давлат ёки ҳукумат раҳбарининг Янги йил табриги” номли мақола билан бошланади. Икки асарнинг вужудга келиши ва ёзилиш тарихи билан қизиққанимизда журналистнинг ўзи қуйидаги фикрларни билдирди:

    “Мактабда ўқиб юрган кезларимда қўшнининг боғидан бир дона олма узиб олдим. Олманинг ярмини еб бўлганимда бирдан бўғзимга нимадир тиқилди. Нега мен сўрамай бировнинг олмасини уздим, дея ўйладим ичимда. Кўнглимдаги ғашлик тарқамади ва бу сўроқсиз узилган олма ҳаққи мен қишлоғим номини танитаман, уни машҳур қиламан, деб ният қилдим... Ёзилган ушбу икки китобим ўша олманинг бадали. Эҳтимол, шу ёзганларим билан ўша айбимни ювгандирман, қишлоғим олдидаги вазифамни озгина бўлса-да оқлагандирман...”

    Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов, таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад, шоира Фарида Афрўз ва бошқа таниқли ёзувчи ҳамда журналистлар ҳам бу икки асар ўқувчиларини асло зериктирмаслигини, ёш журналистлар учун дастуриламал бўлишини таъкидладилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates