Урбанизация Конституция ва инсон ҳуқуқларини оёғости қилмаслиги керак

    БМТ махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал Ўзбекистонда уй-жойга бўлган ҳуқуқ қонунда ҳимоялангани ва кундалик ҳаётда амалга оширилаётгани ўртасида катта тафовут мавжудлигини таъкидлади.

    30 август куни Тошкент шаҳридаги БМТ офисида БМТнинг Уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    Мамлакатга расмий ташрифи якунида қилган баёнотида жаноб Ражагопал сўнгги йилларда ўзбошимчалик билан олиб қўйиш ва уйларни бузишда ҳуқуқий ҳимояни яхшилаш ва шаҳарсозликда иштирок этишни таъминлашга қаратилган янги қонунлар, шу жумладан, янги Конституция қабул қилинишини олқишлади.

    «Хабардорлик, ижро этишдаги муваффақиятсизликлар ва риоя қилишга доир чоралар етишмаслиги каби сабабларга кўра, айниқса, қурилиш секторида бу қонунлар эътиборга олинмаяпти», деди махсус маърузачи.

    Ўзбекистон мисли кўрилмаган кенг кўламли шаҳарларни янгилаш лойиҳалари гувоҳи бўлмоқда, баъзан бу жараёнда бутун маҳаллалар бузиб ташланиб янги шаҳарлар учун жой очиш мақсадида дарахтлар илдизи билан қўпорилиб юборилмоқда. Буларнинг аксарияти қонунчилик ва шаҳарсозликда етарлича асосларсиз содир бўлмоқда.

    «Қурувчи компаниялар ва фуқаролар ўртасидаги суд ишларининг аксарияти қурувчи компаниялар фойдасига ҳал қилинаётганга ўхшайди», деди жаноб Ражагопал.

    Маърузачи «Yuz.uz» мухбирининг «Қурувчи компаниялар ва фуқаролар ўртасидаги суд ишлари қурувчи компаниялар фойдасига ҳал бўлаётганини таъкидладингиз, бу борада қандай таклифлар берасиз, айни вазиятда муаммоларнинг илдизи нимада деб ўйлайсиз?» деган саволига қуйидагича жавоб берди:

    «Қурувчи компанияларнинг мажбуриятларини ошириш керак. Бу компаниялар иш сифати бўйича рейтинг тузилгани яхши, аммо фақат сифат асос қилиниши керак эмас, фуқаролар фойдасига компенсациялар ҳам жорий этилиши лозим. Қурилиш ҳақида оддий одамлардан фикр олиш керак ва албатта, жавобгарликни ошириш шарт деб ўйлайман».

    Шунингдек, уй-жойларни бузиш ва мажбурий кўчиришлар ҳатто Самарқанд ва Бухоро каби маданий мерос ҳудудларида ҳам содир бўлмоқда», деди жаноб Ражагопал. У UNESCOнинг 2025 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеясига тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда уй-жой бўйича ҳуқуқ тўлиқ ҳимояланишини таъминлаш учун зарур чоралар кўришга чақирди.

    Маърузачи Ўзбекистон ҳукуматига кенг қамровли ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди ва илгари сурилган «Ош пиширинг, уруш қилманг» номли ўзгача шиорни олқишлади.

    «Дунёдаги нотинч бир вазиятда Ўзбекистоннинг тинчлик тарафдори эканини қўллаб-қувватлайман, тинчлик бўлса, инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинади», деди у.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates