Таъкидланганидек, Президентнинг 2021 йил 23 октябрдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, жорий йил бошидан компания расмий сайти орқали мажбурий суғурта турларини онлайн расмийлаштириш тизими йўлга қўйилди.
Жорий йил бошида “Ўзагросуғурта” АЖ мижозлар учун “Онлайн полис” ахборот тизими орқали 18 турдаги онлайн суғурта хизматларини тақдим этган бўлса, ҳозирги кунга келиб, 26 турдаги полисларни электрон шаклда (э-полис) сотиб олиш имконияти яратилди. Келгусида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган барча оммавий суғурта хизматларини электрон шаклга ўтказиш мақсад қилинган. Жамиятнинг бугунги кунда республикамиз бўйлаб 14 та филиали ҳамда жами 187 та суғурта маркази шаҳар ва туманларда аҳолига 150 дан ортиқ суғурта хизматлари таклиф этилмоқда.
Жамият суғурта фаолиятини амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида таъминланган суғурта мукофотлари 305,5 миллиард сўм бўлиб, мажбурий суғурта бўйича 60,2 млрд сўм, ихтиёрий суғурта турлари бўйича 245,3 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 27,8 фоиз ёки 66,5 млрд сўм кўп суғурта мукофотлари таъминланди.
Расмийлаштирилган суғурта шартномалари бўйича олинган мажбурият ҳажми 159,9 триллион сўмни ташкил қилди, бу эса ўз навбатида ўтган йилга нисбатан 193,5 фоизга кўп демакдир. Шу давр мобайнида Жамият мижозлари билан жами 642 204 дона суғурта шартномалари тузилган бўлиб, шартномаларнинг қарийб 91,4 фоизи ёки 586 891 донаси мамлакатимиз аҳолисининг соғлиғи ва мол-мулки учун кўрсатилган суғурта хизматларига тўғри келади.
Олинган мажбуриятлар доирасида мижозларимизни манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 43,4 млрд. сўмлик суғурта товонлари тўлаб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 26,5 фоизни ёки қарийб 9,1 млрд сўмни ташкил қилади.