Когон ва Бухоро туманида прокуратура ходимлари учун янги бинолар фойдаланишга топширилди

     30 август куни Когон туманида прокуратура ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди.

    Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёналари арафасида қуриб битказилган шинам ва кўркам бино прокуратура органлари ходимлари учун байрамга муносиб туҳфа бўлди. Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят прокурори Махмуд Истамов ва секторлар раҳбарлари, соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Тантанали маросимда сўз олган вилоят ҳокими яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам билан барчани табриклаб, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини қайд этди.

    Мазкур бинонинг қурилиши Азиз Амонов раҳбарлигида "Kogon qurilish montaj ta'mir" МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилган бўлиб, бино халқаро андозаларга мос келадиган, барча қулайликларга эга бўлган энг сўнгги анжомлар билан жиҳозланган. Тадбир қатнашчилари янги бинода яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишишди. Бинода туман прокуратураси билан бирга мажбурий ижро бюроси туман ва шаҳар бўлимлари ҳамда департаментнинг туман бўлими ҳам фаолият олиб боришади.

    Шу куни, Бухоро туманида ҳам Мажбурий ижро бюроси ҳамда департаментнинг туман бўлимлари учун тайёрланган янги бинонинг ҳам тантанали очилиши бўлиб ўтди. Секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, прокуратура органлари ходимлари иштирок этган тадбирда вилоят раҳбари Ботир Зарипов барча қулайликларга эга бино билан соҳа фидойиларини муборакбод этиб, муаммо билан келган фуқароларга прокуратура органлари томонидан қонуний тартибда амалий ёрдам кўрсатишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

    Мазкур бинонинг қурилиши Шавкат Аббосов раҳбарлигида “Гала Осиё Сохтимон” ХК қурувчилари томонидан замонавий талаблар асосида бунёд этилган. Бинода хоналарга замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари ўрнатилган. Тадбир иштирокчилари бажарилган қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди, деб хабар беради Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates