KOICA билан ҳамкорликда 300 миллион долларлик 29 та истиқболли лойиҳа амалга оширилади

    Жорий йил 9 сентябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Чанг Вон Сам билан учрашди.

    KOICAнинг Ўзбекистонда таълим, давлат бошқаруви, тиббиёт ва рақамлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди. Агентлик томонидан қиймати 250 миллион доллардан ортиқ 40 дан кўпроқ лойиҳа ва дастур амалга оширилган.

    Шу билан бирга, ҳамкорликни янада фаоллаштиришнинг аниқ йўналишлари, жумладан, мамлакатимиз ҳудудларида қўшма тадбирлар ўтказиш, инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда экспорт ва инвестиция сиёсатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича лойиҳаларга консалтинг ва техник кўмакни жалб этишга келишилди.

    Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва KOICA ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унда давлат бошқаруви ва маъмурчилигини рақамлаштириш, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва таълим соҳасини ривожлантириш соҳаларида умумий қиймати 300 миллион долларлик 29 та истиқболли лойиҳа ўз аксини топди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates