"Korzinka"га нисбатан иш қўзғатилди

    "Korzinka" супермаркетлар тармоғи томонидан "Энг арзон нарх — Korzinkaда", "…Энг унумлисига келинг!" дея реклама қилинаётган нарсалар реклама қонунчилигига тўғри келмаганлиги учун "Korzinka"га нисбатан иш қўзғатилди.

    Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, "Korzinka" супермаркетлар тармоғи томонидан турли хил усулларда тарқатилаётган реклама ахборотида "Кундалик харидларга энг арзон нарх", "Энг арзон нарх — Korzinkaда", "…Энг унумлисига келинг!" деган рекламасида фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган сўз жумлаларидан фойдаланилганлиги кузатилди.

    Мазкур реклама ахборотида қайд этилган маълумотларни ўрганиш натижасида, акция доирасида кундалик эҳтиёжлар учун керак бўладиган маълум бир миқдордаги маҳсулотлардан иборат бўлган каталог жорий қилинганлиги маълум бўлди.

    Шунингдек, ушбу каталогга киритилган маҳсулотларнинг нархлари турли супермаркетлар тармоғи ҳамда деҳқон бозорлардаги худди шундай маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган мониторинглар натижасига кўра солиштирилганлиги ҳамда таққослаш учун ҳар бир товарнинг алоҳида эмас, балки саватнинг (каталогнинг) умумий нархи олинганлиги Қўмита томонидан аниқланди.

    Хусусан, "энг арзон нарх" деб эълон қилинган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича нархлари бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларида сотилаётган худди шу турдаги маҳсулотлар нархларидан фарқ қилмаслиги кузатилди.

    Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дейилиши мумкин.

    Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни 16-моддаси биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни 6-моддаси биринчи қисми талаблари бузилиши аломатлари юзасидан "ANGLESEY FOOD" МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates